Манфиат: Кор дар Русия: Ҳуқуқҳои меҳнатии муҳоҷирон
Агар сиз Россияга ишлаш учун Озарбайжон,Молдова, Тожикистон, Ўзбекистон ва Украинадан келган бўлсангиз, бу брошюра сиз учун. У Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистондан келганлар учун ҳам асқатади. Битта фарқи шуки, бу тўрт мамлакат фуқароларига патент керак бўлмайди.
Россияда қандай қилиб қонуний ишга жойлашиш мумкин? Хорижий ишчиларнинг қандай меҳнат ҳуқуқлари бор? Миграция қонунчилигини бузувчи бўлиб қолмаслик учун нима қилиш керак? Ишга жойлашаётганда қандай қилиб алдов қурбони бўлиб қолмаслик мумкин? Шундай бўлиб чиқса ва иш берувчингиз ёки “бригадир”ингиз фирибгар бўлиб чиқса, қандай йўл тутиш лозим? Бу қийин вазиятда ким ёрдам беради?
Бу каби барча саволларингизга брошюрамиздан жавоб топасиз. Брошюрани сиз учун ҳуқуқшунослар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва касаба уюшмалари тузган. Қонунчиликни ўрганиш ва амалда меҳнат мигрантларига амалий ёрдам бериш жараёнида биз барча билганларимизни жамладик ва оддий тилда баён этишга ҳаракат қилдик.
Бизнинг меҳнатимиз сизга фойдали бўлишига умид қиламиз. Охирги бетда сиз учун телефон рақамларимизни, электрон почтамизни ва манзилимизни ёзиб қолдирдик. Сиз ҳар доим ташкилотимизга мурожаат этишингиз мумкин ва биз сизга кўмак беришга ҳаракат қиламиз. Ташкилотимиздан маслаҳат олиш текин.