Россияда ишлаш: мигрантларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва бошқа фойдали маслаҳатлар

Агар сиз Россияга ишлаш учун Озарбайжон,Молдова, Тожикистон, Ўзбекистон ва Украинадан келган бўлсангиз, бу брошюра сиз учун. У Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистондан келганлар учун ҳам асқатади. Битта фарқи шуки, бу тўрт мамлакат фуқароларига патент керак бўлмайди.

Россияда қандай қилиб қонуний ишга жойлашиш мумкин? Хорижий ишчиларнинг қандай меҳнат ҳуқуқлари бор? Миграция қонунчилигини бузувчи бўлиб қолмаслик учун нима қилиш керак? Ишга жойлашаётганда қандай қилиб алдов қурбони бўлиб қолмаслик мумкин? Шундай бўлиб чиқса ва иш берувчингиз ёки “бригадир”ингиз фирибгар бўлиб чиқса, қандай йўл тутиш лозим? Бу қийин вазиятда ким ёрдам беради?

Бу каби барча саволларингизга брошюрамиздан жавоб топасиз. Брошюрани сиз учун ҳуқуқшунослар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва касаба уюшмалари тузган.
Брошюрамиздан